Ру En O'z
28 Январь 2023 1304

Фарғонадаги сайёр қабулда муаммоларга ечим топилди

Ҳудудлардаги спорт инфратузилмаларини ўрганиш ишлари давом этмоқда. Республика ишчи гуруҳи билан хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов Фарғона Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлди. Унда спорт соҳасидаги таклифлар юзасидан сайёр қабул ўтказилди. Қабул давомида ҳудуддаги мавжуд муаммолар ўрганилди. 

Қайд этиш жоиз, Фарғона Республикамизнинг аҳолиси кўп ва зич жойлашган шаҳарларидан бири ҳисобланади. Йиғилишда мазкур жиҳатга ҳам аҳамият бериш, спорт ва воркаут майдонлардан унумли фойдаланиш, ёшларнинг бу борадаги таклиф ва истакларини ўрганиш бўйича ҳам топшириқ берилди.

Йиғилишда спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактабларининг моддий-техник базалари, ёшлар учун яратилаётган шароитларга тўсиқ бўлаётган муаммолар ўрганилиб, маҳаллий аҳолининг эътирозлари ва қатор масалаларга ечим топилди.

Ойбек Касимов учрашув якунида вилоят спорт бошқармаси мутасаддиларига бугунги мурожаатларни чуқур таҳлил қилган ҳолда келгуси иш режасини ташкил этиш бўйича ўз тавсияларини берди.

Text to speech