Ру En O'z
28 Январь 2023 1223

Қаторасига икки йил тенгсиз бўлган ёш боксчиларимиз Тошкентга қайтиб келишди

18-26 январь кунлари Таиланд пойтахтида бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоа ҳам эркаклар, ҳам аёллар тоифасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритиб, ўзбек бокси ҳамон қитъада етакчи эканини кўрсатди. Бугун мазкур мусобақада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ҳамюртларимиз пойтахтимизга қайтиб келишди. 

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ўтган тадбирда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Мурод Исмоилов, МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов ва кенг спорт жамоатчилиги иштирок этди. 

Расмийлар ёш боксчиларимизни қўлга киритилган муваффақият билан қутлашар экан, уларга келгусида ҳам Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларини тилашди. Шунингдек, бу ғалаба Президентимиз томонидан спорт соҳасида олиб борилаётган катта кўламдаги ислоҳотларнинг самараси эканини алоҳида таъкидлашди. 

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон терма жамоаси қаторасига иккинчи йил мазкур ёш тоифасидаги қитъа биринчилигида ғалаба қозонмоқда. Бу йилги беллашувларда ҳамюртларимиз 14 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Text to speech