28 Январь 2023
1447
Муҳриддин Тиловов Алмада Гран-присида чемпион!
Алмада шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг 1-куни якунига етди. Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси кунни 1 та олтин медаль билан тугатди.
-66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Муҳриддин Тиловов кун қаҳрамонига айланди. Қашқадарёлик полвонимиз бугун йўлига рўбарў бўлган барчани, ҳатто финалда икки карра Олимпиада совриндори кореялик Ан Баулни доғда қолдирди.
Афсуски, -57 кг вазн тоифасида бронза медали учун баҳсда британиялик Некода Смит-Дэвис ҳамюртимиз Нилуфар Эрмаганбетовадан устун келди.