Ру En O'z
27 Январь 2023 1012

"Тата Steel Chess-2023": Нодирбек энг яқин таъқибчиси билан дурангга имзо чекди

Мусобақанинг 11-турида барчанинг диққат-маркази "Masters" гуруҳининг етакчилари Нодирбек Абдусатторов ҳамда нидерландиялик Гири Аниш ўртасидаги баҳсга қаратилди. Қизиқарли тактикаларга бой ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашди ва ўз ҳисобларига 0.5 очкодан ёзиб қўйдилар.

Ушбу баҳсдан сўнг очколари ҳисобини 7.5 тага етказиб олган Абдусатторов ҳамон пешқадамликни сақлаб турибди. Айни дақиқаларда "Челленжер" гуруҳида Жавоҳир Синдоров бошқа бир мезбон гроссмейстер Макс Вармердам билан баҳс олиб бормоқда.

Text to speech