27 Январь 2023
1067
Алисэ Фахрутдинова Испания йиғинида
Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчиси Алисэ Фахрутдинова айни пайтда янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Машғулотлар Испанияда ўтказиляпти.
20 январь куни бошланган йиғин 8 февраль кунигача давом этади. Унда мезбонлардан ташқари Чехия, Германия, Латвия ва Грузия терма жамоаларининг бешкурашчилари, шунингдек, бир қатор қиличбозлар ҳам қатнашмоқда.
Машғулотларда кўпроқ қиличбозлик йўналишига аҳамият қаратилиб, тактик ҳаракатлар, қолаверса, усулларнинг техник ижросини мустаҳкамлашга эътибор берилмоқда. Жаҳоннинг моҳир қиличбозлари билан ўтаётган йиғин жорий йил кутиб турган муҳим стартлар давомида ўз самарасини бериши шубҳасиз.