Ёш спортчилар учун қишки аттестация бошланди
Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ўқувчилари қишки аттестациядан ўтишни бошлашди. Мазкур жараёнда МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ҳам иштирок этмоқда.
Куннинг биринчи ярмида ўқувчи ва мураббийлар, ота-оналар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Марказ директори Аброр Мамадалиев, Ёшлар ишлари агентлиги мутасаддилари ҳам иштирок этишди. Расмийлар бўлажак имтиҳонларда ёш атлетларимизга омад тилаб, олган билимлари келгусида ватанимиз шарафини халқаро майдонда ҳимоя қилиш давомида ас қотишини таъкидладилар.
Таъкидлаш жоиз, аттестациядан ўта олмаган ўқувчилар марказдаги таълимдан четлатилади. Режага кўра, бугун 9 спорт турида аттестация бўлиб ўтади. Имтиҳон жараёнида федерация масъуллари, терма жамоа мураббийлари ҳам иштирок этишмоқда.