27 Январь 2023
1424
"Тата Steel Chess-2023": Шахматчиларимиз мезбонларга қарши
Бугун Нидерландия ўтаётган шахмат мусобақасининг 11-тур баҳсларига гувоҳ бўламиз. Унда "Masters" гуруҳида биринчи ўринда бораётган Нодирбек Абдусатторов (2713) иккинчи поғонада турган мезбон Аниш Гири (2764) билан, "Челленжер" гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб келаётган Жавоҳир Синдоров (2654) эса бошқа бир нидерландиялик гроссмейстер Макс Вармердам (2616) билан баҳс олиб боради.
"Masters", 11-тур: Аниш Гири (оқ) – Нодирбек Абдусатторов (қора)
"Челленжер", 11-тур: Жавоҳир Синдоров (оқ) – Макс Вармердам (қора)