27 Январь 2023
1158
Кун тарихи: 5 йил аввал "қор жанги"да ёшларимиз қитъа чемпионлигини қўлга киритишган эди
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Хитойда ўтган Осиё чемпионатида ғолиб бўлганига ҳам кўз очиб юмгунча 5 йил бўлибди. Вьетнамга қарши қалин қор остида кечган баҳсда Андей Сидоров қўшимча таймнинг сўнгги дақиқасида гол уриб, жамоамизни чемпионга айлантирган эди. Шунингдек, бу ўйин об-ҳаво шароити сабаб футболчиларимизнинг ҳар икки бўлимда турли либосларда ўйнаганлари билан ҳам алоҳида ажралиб туради. Келинг, ўша ёрқин учрашувни ёд оламиз: