Ру En O'z
26 Январь 2023 845

Чавандозларимиз Польшадаги мусобақада иштирок этишади

От спортининг конкур йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Бекзод Қурбонов, Нуржан Туякбаев ҳамда Жасур Хотамбеков бугун Польшанинг Лешно шаҳрига етиб боришди. Ҳамюртларимиз ушбу шаҳарда 27-29 январь кунлари ташкил этиладиган халқаро мусобақада иштирок этадилар.

Przybyszewo 64-100 Leszno турнирида кўплаб маҳоратли чавандозлар жам бўлишган. Мазкур мусобақа юртдошларимиз учун жорий йил бўлиб ўтадиган нуфузли мусобақаларга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Бўлажак беллашувларда спортчиларимизга омад тилаб қоламиз.

Text to speech