Ру En O'z
26 Январь 2023 981

"Тата Steel Chess-2023": Йигитларимизда дуранг

Нидерландияда ўтаётган шахмат бўйича нуфузли мусобақанинг 10-тури якунига етди. Маълумки, Нодирбек Абдусатторов "Masters" гуруҳидаги ажойиб иштироки билан барчанинг диққат-марказида бўлиб турибди. Ушбу турда у асосий рақибларидан бири хитойлик Лижен Дин билан муроса кўчасини танлади. 10-турдан кейин Абдусатторов 7 очко билан ҳамон пешқадамликни давом эттирмоқда.

"Челленжер" гуруҳи ғолиблиги учун курашаётган Жавоҳир Синдоров ҳам бу гал дуранг қайд этди. Мезбон Эрбин Лави билан кечган беллашувдан сўнг Синдоров 6.5 очко билан учинчи ўринни банд этиб турибди.

Text to speech