Ру En O'z
25 Январь 2023 1145

"Тата Steel Chess-2023": Нодирбек жаҳоннинг иккинчи рақамли шахматчисига қарши

Нидерландиядаги нуфузли шахмат турнири ҳал қилувчи паллага кирмоқда. Бугун шахматчилар 10-тур учрашувини ўтказишади. Унда "Masters" гуруҳида пешқадамлик қилаётган Нодирбек Абдусатторов (2713) жаҳон рейтингида иккинчи поғонани эгаллаб турган хитойлик Лижен Дин (2811) билан беллашса, "Челленжер" таснифида 2-поғонага кўтарилиб олган Жавоҳир Синдоров (2654) мезбонлар вакили Эрвин Лавига (2627) қарши дона суради.

"Masters", 10-тур: Нодирбек Абдусатторов (оқ) – Лижен Дин (қора)
"Челленжер", 10-тур: Эрвин Лави (оқ) – Жавоҳир Синдоров (қора)

Text to speech