25 Январь 2023 2765

Боксчи қизларимиз Осиё чемпионатини биринчи ўринда якунлашди!

Таиландда ўтаётган бокс бўйича U-22 Осиё чемпионатида қизлар ўртасидаги беллашувлар ниҳоясига етди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритиб, чемпионликни муносиб ҳимоя қилди. Бугун ўтказилган финал жангларида 5 нафар ҳамюртимиз олтин медалга сазовор бўлди. Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:

Олтин медаль:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-50 кг: Сабина Бобоқулова
-52 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова

Кумуш медаль:
-57 кг: Ситора Турдибекова
-70 кг: Азиза Зокирова
-75 кг: Соҳиба Рўзметова

Бронза медаль:
-63 кг: Зиёда Ярашева
-81 кг: Саҳобат Ҳусанова

Эртага йигитлар ўртасидаги финал жанглари ўтказилади. Унда 10 нафар ҳамюртимиз чемпионлик учун баҳс олиб боришади. Бўлажак беллашувларда ҳамюртларимизга омад ва зафарлар тилаймиз!

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu