FIFA World Cup 2026
1-тур
Uzbekistan Uzbekistan
VS
Colombia Colombia
🗓 18 июн · 07:00 Тошкент 🏟 Мехико шахри, Ацтека стадиони
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
2-тур
Portugal Portugal
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 23 июн · 22:00 Тошкент 🏟 Стадион NRG, Хьюстон
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
3-тур
DR Congo DR Congo
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 28 июн · 04:30 Тошкент 🏟 Стадион «Мерседес-Бенц», Атланта
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
25 Январ 2023 2257

Дэвис кубогига тайёргарлик муҳокама қилинди

3-5 февраль кунлари теннис бўйича Дэвис кубоги жаҳон саралаш босқичининг плей-офф босқичи баҳслари бўлиб ўтади. Мазкур босқич доирасида 3-4 февраль кунлари Ўзбекистон ва АҚШ терма жамоалари Тошкентда ўзаро баҳс олиб боради. Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов бошчилигидаги ишчи гуруҳ бўлажак мусобақага тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон теннис федерацияси Бош котиби Ирода Тўлаганова, Республика Олимпия захиралари теннис мактаби (РОЗТМ) ва федерация мутасаддилари иштирок этишди.

Адҳам Икрамов учрашув жаҳон теннис ҳамжамиятининг эътиборида бўлгани боис уни ҳар томонлама пухта ўтказиш лозимлигини алоҳида урғулади. Қайд этиш жоиз, теннисчиларимиз мунтазам равишда Дэвис кубогининг саралаш босқичида иштирок этиб келишади. Шу боис ташкилотчилик борасида катта тажриба мавжуд. Вазир бўлажак ўйинга замонавий ёндашувда тайёрланиш, ташриф буюрадиган терма жамоа, халқаро федерация вакиллари учун барча қулайликларни яратиш бўйича алоҳида топшириқ берди.

Text to speech