Ру En O'z
25 Январь 2023 1132

Ўткирбек Ҳайдаровни табриклаймиз!

Бугун бокс бўйича Олимпия ўйинлари совриндори, жаҳон чемпиони Ўткирбек Ҳайдаров таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ўткирбек Ҳайдаров 1974 йил 25 январь куни Андижон вилоятида таваллуд топган. 1999 йили Хьюстон (АҚШ) мезбонлик қилган жаҳон чемпионатининг олтин медали соҳиби. 2001 (кумуш) ва 2003 (бронза) йилларда ўтказилган жаҳон чемпионатининг совриндори. Афина-2004 Олимпиадаси бронза медали соҳиби.

Эришган ютуқлари учун давлатимиз томонидан "Меҳнат шуҳрати", "Эл-юрт ҳурмати" орденлари, "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи" ва "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвонлари билан мукофотланган. Бугунги кунда мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ўткирбек Ҳайдаровни туғилган куни билан муборакбод этиб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Text to speech