Ру En O'z
24 Январь 2023 935

Азизжон Камилов йилнинг илк турнири олдидан дзюдочиларга омад тилади

Эртага тонгда дзюдо бўйича Алмада (Португалия) Гран-присида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси Европа сафарига йўл олади. Бугун МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов терма жамоа вакиллари билан учрашиб, спортчиларнинг тайёргарлигини ўрганди.

Азизжон Камилов Алмада сафарига йўл олаётган дзюдочилар билан алоҳида суҳбатлашиб, уларга бўлажак беллашувларда омад тилади. Хусусан, йилнинг илк мусобақасини ғалабалар  билан бошлаш терма жамоанинг қолган вакилларига ҳам катта куч бағишлашини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Алмада Гран-приси 27-29 январь кунлари ўтказилиб, унда дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакати вакиллари иштирок этади. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақага 15 нафар спортчи билан йўл олади.

Text to speech