24 Январь 2023
1091
Енгил атлетикачиларимиз Қозоғистондаги халқаро мусобақада қатнашишди
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дарья Резниченко ҳамда Сафина Садуллаева "Astana meeting world indoor Tour" мусобақасида иштирок этишди.
Узунликка сакраш дастурида ўз омадини синаб кўрган Резниченко 6.32 м натижа билан биринчи ўринни қўлга киритди. Садуллаева еса баландликка сакраш секторида 1.85 м натижа кўрсатди. Бироқ бу натижа Сафинага совриндорлар қаторидан жой олиш учун камлик қилди ва у тўртинчи ўринда мусобақани якунлади.