23 Январь 2023
1181
Ёш стол теннисчимиз Франциядаги халқаро мусобақада шоҳсупага кўтарилди
Францияда стол тенниси бўйича "ITTF World Hopes Week & Challenge 2023" халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ёш спортчимиз Аружан Камалова бронза медалига сазовор бўлди.
Гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтган Камалова чорак финалда мезбон спортчини мағлубиятга учратди. Бироқ ярим финалда таиландлик рақибасига имкониятни бой бериб қўйди. Бронза медали учун кечган баҳсда эса эронлик спортчидан устун келиб, совриндорлар қаторидан жой олди.
Ушбу натижаси билан ҳамюртимиз мусобақанинг март ойида Сингапурда ўтадиган навбатдаги босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.