23 Январь 2023
1345
Ханчжоу-2022: Оғир атлетика баҳсларининг санаси ўзгарди
Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари доирасидан ўрин олган оғир атлетика баҳсларининг муддати ўзгарди. Бу борада Осиё оғир атлетика федерацияси ва мусобақа ташкилий қўмитаси ўзаро келишувга эришган.
Бунга сабаб сифатида жорий йил 2-17 сентябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтадиган жаҳон чемпионати ва Осиё ўйинлари ораси жуда ҳам яқин бўлиб қолгани кўрсатилмоқда.
Аввалги тақвимга кўра, Ханчжоудаги баҳслар 27 сентябрь – 4 октябрь кунлари ўтказилиши лозим эди. Янги санага мувофиқ, баҳслар 30 сентябрь – 7 октябрь кунларига белгиланган.
Маълумот учун, Ханчжоу-2022 XIX Осиё ўйинлари жорий йилнинг 23 сентябрь - 8 октябрь кунлари бўлиб ўтади.