23 Январь 2023
1479
Нидерландияда шахмат бўйича "Тата Steel Chess-2023" турнири давом этмоқда
Эртага гроссмейстерлар 9-тур доирасида баҳс олиб боришади.
"Masters" гуруҳи пешқадами Нодирбек Абдусатторов (2713) мазкур мусобақада қуйи поғоналардан бирини эгаллаб турган германиялик Винсент Кеймерга (2696) қарши дона суради. "Челленжер" гуруҳида тўртинчи ўринда бораётган Жавоҳир Синдоров (2654) эса америкалик Абхиманю Мишра (2559) билан ҳисоб-китоб қилади.
"Masters", 9-тур: Винсент Кеймер (оқ) – Нодирбек Абдусатторов (қора)
"Челленжер", 9-тур: Жавоҳир Синдоров (оқ) – Абхиманю Мишра (қора)