Ру En O'z
22 Январь 2023 886

"Тата Steel Chess-2023": Абдусатторовда дуранг, Синдоров имкониятни бой берди

Нидерландияда ўтаётган шахмат бўйича нуфузли турнирнинг 8-тури якунига етди. "Masters" гуруҳида пешқадамлик қилаётган Нодирбек Абдусатторов бу гал америкалик Левон Аронян билан дурангга имзо чекди. Ушбу турдан сўнг ҳамюртимиз 6 очко билан ҳамон карвонбошиликни давом эттиряпти. Афсуски, "Челленжер" таснифида қора доналарда ҳаракат қилган Жавоҳир Синдоров туркиялик Мустафа Йилмазга имкониятни бой бериб қўйди.

Text to speech