Ру En O'z
22 Январь 2023 1171

Абдусатторов пешқадамликни сақлаб қолиш учун курашмоқда

"Тата Steel Chess-2023": Ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов (2713) ва Жавоҳир Синдоров (2654) Нидерландия ўтаётган нуфузли мусобақада муносиб иштирок этишмоқда. 7-турдан сўнг Абдусатторов "Masters" гуруҳида 5.5 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, Синдоров 5 очко билан "Челленжер" таснифида иккинчи поғонага кўтарилди. Бугун Нодирбек америкалик Левон Аронян (2735) билан ҳисоб-китоб қилса, Жавоҳир туркиялик Мустафа Йилмазга (2609) қарши дона суради.

"Masters", 8-тур: Нодирбек Абдусатторов (оқ) – Левон Аронян (қора)
"Челленжер", 8-тур: Мустафа Йилмаз (оқ) – Жавоҳир Синдоров (қора)

Text to speech