22 Январь 2023
1348
Тошкент энг кучли саблячиларни чорлайди
Жорий йилнинг 10-12 февраль кунлари пойтахтимиз қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичига мезбонлик қилади. Аёллар ўртасида ташкил этиладиган мазкур мусобақада дунёнинг энг кучли саблячилари ғолиблик учун шиддатли жанг олиб боришади.
Гимнастика спорт саройида ўтадиган мусобақа Париж-2024 циклидан аввал жаҳон рейтинги учун қимматли очколарни тақдим қилади. Айни пайтга келиб, АҚШ, Корея Республикаси, Греция, Венгрия, Озарбайжон каби 12 терма жамоа ушбу турнир учун таркибини эълон қилиб улгурди. Владимир Назлимов бошчилигидаги спортчиларимиз шу кунларда Янгиободдаги ўқув-машғулот базасида мазкур мусобақага ҳозирлик кўришмоқда.