21 Январь 2023
1180
"Тата Steel Chess-2023": Йигитларимиз бу турни ҳам муваффақиятли ўтказишди
Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Эригаиси Аржун устидан ишончли ғалабага эришиб, "Master" гуруҳидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади. Энди унинг ҳисобида 7 турдан сўнг 5.5 очко мавжуд.
Шунингдек, "Челленжер" гуруҳида қатнашаётган Жавоҳир Синдоров ҳам навбатдаги ютуққа эришди. Жавоҳир мезбон Элин Роберсни мағлуб этгач очколарини 5 тага етказиб олди.