Ру En O'z
21 Январь 2023 729

Абдураҳмон Абдуллаев БААдаги мусобақада тажриба тўплади

Шу кунларда БААнинг Абу-Даби шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича CSIO5* President of the UAE Showjumping Cup GRAND PRIX мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдураҳмон Абдуллаев юртимиз шарафини ҳимоя қиляпти.

Жаҳон элитасидаги номдор чавандозлар билан кечаётган рақобатда ҳамюртимиз катта тажриба тўплади. Абдуллаев 15 мамлакатдан ташриф буюрган 31 спортчи орасида баландлиги 145 смдан иборат тўсиқлардан сакраш дастурида тўққизинчи, 160 смли тўсиқлардан сакраш йўналишида эса саккизинчи натижани кўрсатди.

Text to speech