Ру En O'z
21 Январь 2023 936

Бу йилги "Катта дубулға" турнири "Юнусобод спорт мажмуаси"да ўтади

Маълумки, жорий йилнинг 3-5-март кунлари пойтахтимизда дзюдо бўйича "Катта дубулға" таснифига кирувчи мусобақа бўлиб ўтади. Бугун Ўзбекистон дзюдо федерациясида мазкур мусобақага тайёргарлик бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.

Тадбирни федерация раиси ўринбосари Зафар Қаҳрамонов олиб борди. Йиғилиш давомида бўлажак мусобақага "Юнусобод спорт мажмуаси" мезбонлик қилиши таъкидланди.

Маълумот учун, пойтахтимизда ўтадиган бўлажак турнир ўз вазнида ғолиб бўлган дзюдочиларга Париж-2024 Олимпиадаси йўлида 500, жаҳон рейтинги учун 1000 рейтинг очкосини тақдим қилади.

Text to speech