Ру En O'z
21 Январь 2023 1108

Шахматчиларимиз дуранг ўйнашди

Нидерландияда шахмат бўйича нуфузли "Тата Steel Chess-2023" мусобақасининг яна бир куни ортда қолди. Маълум қилганимиздек, унда шахматчиларимиз 6-тур учрашувини ўтказишди.

"Masters" гуруҳида қатнашаётган Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Праггнандха билан дурангга имзо чекди. 6 турдан сўнг 4.5 очко жамғарган Нодирбек гуруҳ пешқадамлигини давом эттирмоқда.

"Челленжер" гуруҳида қатнашаётган Жавоҳир Синдоров ҳам бу тур бразилиялик Луис Паоло Супи билан дуранг ўйнади. Жавоҳир 6 турдан сўнг 4 очко билан 4-поғонада турибди.

Text to speech