Ру En O'z
22 Январь 2023 1382

Саккиз нафар боксчи қизимиз қитъа чемпионлиги учун жанг қилади

Таиланд пойтахти мезбонлик қилаётган бокс бўйича U-22 Осиё чемпионатида қизлар ўртасидаги ярим финал беллашувлари якунланди. Маълум қилганимиздек, унда терма жамоамизнинг 8 нафар вакиласи финал йўлланмаси учун рингга кўтарилди. Якунда улардан 6 нафари олтин меадаль учун курашни давом эттирадиган бўлди.

 

-48 кг: Фарзона Фозилова – Типсатча Ёдваре (Таиланд) 5:0

-50 кг: Сабина Бобоқулова – Кеи Чи (Сингапур) 5:0

-52 кг: Феруза Казакова – Ти Нгуен (Ветнам) 5:0

-54 кг: Нигина Ўктамова – Анел Сакиш (Қозоғистон) 5:0

-57 кг: Ситора Турдибекова – Виктория Грефеева (Қозоғистон) 4:1

-63 кг: Зиёда Ярашова – Тананя Сомнуек (Таиланд) 0:5

-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова – Анкар Ичшанова (Қозоғистон) 5:0

-81 кг: Саҳобат Ҳусанова – Порнипа Чути (Таиланд) 0:5

 

Иштирокчилар нисбатан кам бўлгани боис Азиза Зокирова (-70 кг) ва Соҳиба Рўзметова (-75 кг) тўғридан тўғри финалда рингга кўтарилишади. Шу тариқа, чемпионлик кураш олиб борадиган қизларимиз жами 8 нафарни ташкил этади. Финал беллашувлари 25 январь кунига белгиланган.

Text to speech