Ру En O'z
20 Январь 2023 932

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда навбатдаги йиғинни бошлади

Австриядаги халқаро ўқув-машғулот йиғинини якунлаб қайтган дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда навбатдаги йиғинни бошлади. Илиас Илиадис бошчилигидаги спортчиларнинг навбатдаги машғулоти жисмоний тайёргарликни кучайтиришга қаратилди. Атлетларга керакли юкламалар бериб борилмоқда. Терма жамоа базасида олиб борилаётган йиғин дзюдочиларимиз учун олдинда кутиб турган Алмада (Португалия) Гран-приси ҳамда Париж (Франция) "Катта дубулға" мусобақасига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Text to speech