Ру En O'z
20 Январь 2023 1014

Абдусатторов ҳиндистонлик рақибига қарши дона суради

Бугун Нидерландияда шахмат бўйича "Тата Steel Chess-2023" турнирининг олтинчи тур беллашувларига гувоҳ бўламиз. Кеча норвегиялик Магнус Карлсенни мағлубиятга учратиб, "Masters" гуруҳида пешқадамга айланган Нодирбек Абдусатторов (2713) бу гал ҳиндистонлик Праггнанадха (2684) билан беллашади. Кеча "Челленжер" гуруҳи иштирокчилари дам олишди. Унда 5 турдан сўнг 3.5 очко билан учинчи ўринда бораётган Жавоҳир Синдоров (2654) бразилиялик Луис Пауло Супи (2608) билан ҳисоб-китоб қилади.

"Мастерс", 6-тур: Нодирбек Абдусатторов (оқ) – Праггнанадха (қора)
"Челленжер", 6-тур: Луис Пауло Супи (оқ) – Жавоҳир Синдоров (қора)

Text to speech