Бугун Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенга қарши дона суради
Шу кунларда Нидерландияда шахмат бўйича "Tata Steel Chess-2023" халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Аҳамиятлиси, унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили Нодирбек Абдусатторов (2713) "Masters" ва Жавоҳир Синдоров (2654) "Челленжер" гуруҳларида иштирок этишмоқда.
Бугун шахматчилар нуфузли турнирда навбатдаги тур беллашувларида дона суришади. "Masters" гуруҳининг 5-турида Нодирбек Абдусатторов норвегиялик таниқли гроссмейстер Магнус Карлсенга (2859), "Челленжер" гуруҳининг 6-турида Жавоҳир Синдоров бразилиялик Луис Паоло Супига (2608) баҳс олиб боради.
Айни пайтда Абдусатторов 4 турдан сўнг ўз гуруҳида 3 очко билан иккинчи, Синдоров эса 5 турдан сўнг 3.5 очко билан иккинчи поғонада кетмоқда. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бўлажак беллашувлар олдидан ҳамюртларимизга омад тилайди.