18 Январь 2023
1196
Бугун Бангкокда бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати бошланади
Биринчи кун доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг 1 нафар вакили рингга кўтарилади.
Қуръа натижаларига кўра, -57 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Мирзабек Мирзаҳалилов ҳамюртларимизнинг мусобақадаги иштирокини бошлаб беради. Жанглар Тошкент вақти билан соат 12:00 да бошланади. Мирзаҳалиловнинг жанги тахминан 12:25 дан сўнг старт олади. Унда юртдошимиз қозоғистонлик Маҳмуд Сабирхонга қарши баҳс олиб боради.