Ру En O'z
17 Январь 2023 1171

Дзюдочиларимизнинг Португалиядаги Гран-прида қатнашадиган таркиби маълум

27-29 январь кунлари Португалиянинг Алмада шаҳрида дзюдо бўйича йилнинг дастлабки йирик турнири – Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади. Жаҳоннинг 80 га яқин мамлакатидан ташриф буюрадиган терма жамоалар иштирокидаги мусобақада ҳамюртларимиз ҳам медаллар қатори Олимпиада рейтинг очколари учун кураш олиб боришади. Мураббийлар штаби мазкур турнир учун асосан иккинчи таркиб вакилларини танлаб олди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Алмада сафарига қуйидаги спортчилар билан йўл олади:

Эркаклар:
-60 кг: Дилшодбек Баратов
-60 кг: Камолиддин Бахтиёров
-66 кг: Бобур Важдиев
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-73 кг: Обидхон Нўмонов
-81 кг: Мусо Собиров
-90 кг: Жаҳонгир Маматраҳимов

Аёллар:
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-52 кг: Сита Қадамбоева
-57 кг: Шукуржон Аминова
-57 кг: Нилуфар Эрмаганбетова
-70 кг: Шоҳиста Назарова
-78 кг: Ирисхон Қурбонова

Text to speech