Ру En O'z
16 Январь 2023 958

Комилжон Тўхтаевнинг Альп тоғларидаги машғулоти

Мафтункор ва гўзал Альп тоғлари этагида жойлашган Доббиако (Италия) шаҳарчасидаги курорт қишки спорт ихлосмандлари билан гавжум. Ушбу масканда ҳамюртимиз, тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Комилжон Тўхтаев келаси ой Францияда ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Спортчимиз бўлажак дунё биринчилигида слалом ва гигант слалом дастурларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Text to speech