Слаломчиларимиз БАА йиғинида
Слаломда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу кунларда БААнинг Аль-Айн шаҳрида ташкил этилаётган халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда. "Wadi Adventure" каналида ўтаётган машғулотлар 17 февралга қадар давом этади.
Мазкур йиғин лицензион Осиё чемпионати, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари, шунингдек, янги мавсумда кутиб турган стартлар учун асосий тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Кенг қулайликларга эга базада ҳамюртларимиз Буюк Британия, Польша, Нидерландия, Словения, Чехия, Словакия давлатлардан Токио-2020 Олимпиадаси ва жаҳон чемпионатларида шоҳсупага кўтарилган атлетлар билан шуғулланишмоқда. Терма жамоамиз таркиби:
C1:
Алибек Темиргалиев
Абубакир Буканов
Шерзод Қурбаналиев
К1:
Жонибек Темиргалиев
Баркамол Мирзаҳамдамов
Шаҳобиддин Болтабоев
Мураббийлар: Павел Смирнов, Иззатилла Раҳматиллаев