Ёш боксчиларимиз чемпионликни ҳимоя қилиш учун қитъа биринчилигига йўл олишди
Жорий йилнинг 17-26 январь кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Мазкур мусобақада қатнашадиган терма жамоамиз тунда Таиландга жўнаб кетди. Мураббийлар мусобақа учун мазкур ёш тоифасидаги оптимал таркибни танлаб олди ва у қуйидагича:
Йигитлар:
-48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев
-51 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов
-54 кг: Санжар Ваҳобов
-57 кг: Мирзабек Мирзахалилов
-60 кг: Дилшод Абдумуродов
-63,5 кг: Шаҳбоз Юнусалиев
-67 кг: Бекзод Ҳамидов
-71 кг: Нурислом Исмоилов
-75 кг: Аълохон Абдуллаев
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев
-92 кг: Нусрат Тоҳиров
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
Бош мураббий: Акмал Ҳасанов
Қизлар:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-50 кг: Сабина Бобоқулова
-52 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-57 кг: Ситора Турдибекова
-60 кг: Рашида Тагирова
-63 кг: Зиёда Ярашева
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-70 кг: Азиза Зокирова
-75 кг: Соҳиба Рўзметова
-81 кг: Саҳобат Ҳусанова
Бош мураббий: Элшод Расулов
Ҳамюртимиз Бекжон Юсупов мусобақада ҳакам сифатида фаолият олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақанинг дастлабкиси 2022 йил январь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган ва унда боксчиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашганди.