13 Январь 2023
1175
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Универсиадада қатнашаётган делегациямиз билан учрашди
Нью-Йорк штатида жойлашган Лейк-Плэсид шаҳрида Бутунжаҳон қишки Универсиада ўйинлари бошланди. Мусобақанинг тантанали очилиш маросимидан аввал Ўзбекистоннинг АҚШдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жавлон Вахабов ушбу шаҳарга ташриф буюриб, делегациямиз вакиллари билан кўришди.
Жавлон Абдужалолович ҳамюртларимиз билан яқиндан суҳбатлашиб, уларга яратилган шароитлар билан танишди. Шунингдек, элчихона ватандошларимиз учун қўшимча шароитларни яратишга тайёр эканини билдирди ва бўлажак беллашувларда спортчиларимизга омад тилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси мазкур мусобақада спортнинг 3 турида (тоғ чанғиси, сноуборд, фигурали учиш) 13 нафар спортчи билан иштирок этмоқда.