Ру En O'z
12 Январь 2023 1432

Давлат Бобонов дунёнинг энг яхши дзюдочиси бўлишга номзод

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) 2022 йилнинг энг яхши дзюдочиси бўлишга номзод спортчиларни эълон қилди. Аҳамиятлиси, унда ҳамюртимиз Давлат Бобонов "Йилнинг энг яхши эркак дзюдочиси" номинациясининг номзодлари орасида эътироф этилган.

Регламентга кўра, овоз бериш жараёни 12-31 январь кунлари awards.ijf.org платформасида бўлиб ўтади. Ғолиб 5 февраль куни Париж “Катта дубулға” турнири доирасида эълон қилинади. Давлат Бобоновга бу борада яна 4 нафар дзюдочи рақиблик қилади: Тато Григалашвили (Грузия), Энди Гранда (Куба), Цогбатар Ценд-Очир (Мўғулистон), Хифуми Абэ (Япония).

Эслатиб ўтамиз, Бобонов 2022 йил давомида Париж “Катта дубулға” турнири ва Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйинларида бронза, Улан-Батор “Катта дубулға” турнирида кумуш ва Тошкентда ўтган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган.

Text to speech