11 Январь 2023
1113
Кунни хушхабар билан қарши оламиз
Стол теннисчиларимиз Розалина Хаджаева ҳамда Марҳабо Магдиева жорий йил ЖАРда ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди.
Ҳамюртларимиз Қатарда ўтаётган дунё биринчилигига йўлланма берувчи мусобақада муҳим ғалабани қўлга киритишди. Вакилларимиз жуфтлик дастурида 1/16 финалда кореялик рақибаларига имкониятни бой беришган эди. Шундан сўнг ЖЧга йўлланма берувчи қўшимча 4 та ўрин учун курашда қозоғистонлик Анастассия Лаврова ҳамда Ангелина Романовская устидан 4:2 ҳисобида ғалабага эришишди.
Спортчиларимизнинг маълум қилишича, ушбу ғалаба улар учун жорий йилнинг 20-28 май кунлари Дурбан шаҳри мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионати эшикларини очди.