11 Январь 2023
1145
Ўзбекистон делегацияси Лейк-Плэсид шаҳрига етиб борди
12-22 январь кунлари АҚШнинг Лейк-Плэсид шаҳрида ХХХI Бутунжаҳон қишки Универсиада ўйинлари бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилган эдик. Тошкент – Нью-Йорк рейси билан парвоз қилган Ўзбекистон делегацияси манзилга етиб борди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақада делегациямиз фигурали учиш, тоғ чанғиси ва сноуборд турларида 13 нафар спортчи билан иштирок этади. Эртага мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Ҳамюртларимиз 13 январь кунидан мусобақадаги иштирокларини бошлашади.