Ру En O'z
10 Январь 2023 1062

Дзюдочиларимизнинг Австриядаги халқаро йиғини бошланди

Австриянинг Миттерзилл шаҳрида дзюдо бўйича халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказилмоқда. Дунёнинг 48 мамлакатидан 600 нафардан зиёд спортчини ўзида жамлаган йиғинда ҳамюртларимиз ҳам иштирок этишяпти.

Ушбу йиғинда 22 нафар спортчимиз қатнашмоқда. Машғулотлар 16 январга қадар давом этади. Шундан сўнг терма жамоамизнинг Португалияда ўтадиган Гран-прида қатнашувчи таркиби маълум қилинади.

Text to speech