Ру En O'z
10 Январь 2023 1890

Ўзбек боксининг дарғаси Марат Қурбоновни табриклаймиз!

Бугун бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Марат Галиевич Қурбонов 69 ёшни қарши олмоқда.

Марат Қурбонов 1954 йил 10 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Бир неча йил бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасини бошқарди. Ўзбек боксининг юқори поғонага чиқишида, дунёнинг энг кучли терма жамоаларидан бирига айланишида Марат Галиевичнинг хизматлари беқиёс. У кишининг қўл остида жамоамиз Рио-2016 Олимпия ўйинлари, 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинлари, 2019 йил Екатеринбургда ўтган жаҳон чемпионати ва қитъа биринчиликларида бир неча бор умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Тажрибали мураббий Екатеринбургдаги жаҳон чемпионатидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Марат Қурбоновни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этиб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech