Ру En O'z
9 Январь 2023 628

Абдураимова саралашни ғалаба билан бошлади

Нигина Абдураимова теннис бўйича Австралия очиқ чемпионатининг илк саралаш босқичидан муваффақиятли ўтди. Ҳамюртимиз бироз аввал якунига етган учрашувда испаниялик Лейре Гормазни 3 сетда мағлубиятга учратди.

1 соат 52 дақиқа давом этган баҳсда юртдошимиз биринчи сетни 2:6 ҳисобида бой берган бўлса ҳам, ўйиннинг қолган қисмини ўз ташаббуси остида ўтказди ва 6:3, 6:2 ҳисобларида ғалаба қозонди. Абдураимова иккинчи босқични америкалик Кети Волинецга қарши ўтказади.

Text to speech