Ру En O'z
8 Январь 2023 1523

MPL-7 турнири янги жангчиларни кашф қилди

Пойтахтимиздаги “Юнусобод спорт мажмуаси”да "Muradov Professional League 7" мусобақаси бўлиб ўтди. Ҳар бир мусобақадан сўнг кўплаб мухлисларга эга бўлаётган турнирнинг бу галги жанглари ҳам катта қизиқиш остида кечди. Кечанинг очилиш маросимида МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов сўз олиб, бу каби турнирларнинг кўплаб ўтказилиши Президентимиз илгари сураётган ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш, юртимизда Маҳмуд Муродовдек иқтидорли жангчиларни кашф қилиш йўлида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Шиддатли баҳсларда қайд этилган натижалар қуйидагича кўриниш олди: 

Ҳаваскорлар ўртасидаги жанглар:

- 57 кг вазнда: Шерзод Комилжонов (Ўзбекистон) - Бегзод Aбдураҳимов (Ўзбекистон) - Биринчи раундда техник нокаут билан;

- 57 кг вазнда: Фаҳриддин Ҳасанов (Ўзбекистон) - Шаҳзод Нурмаматов (Ўзбекистон) - Биринчи раундда сабмишен билан;

- 70 кг вазнда: Фозилбек Ҳамдамов (Ўзбекистон) - Далер Юлдашев (Ўзбекистон) - Биринчи раундда техник нокаут билан;

- 66 кг вазнда: Баҳодир Қўчқоров (Ўзбекистон) - Сардор Нигматов (Ўзбекистон) - Ҳакамларнинг якдил қарори билан; 

- 70 кг вазнда: Aзизбек Исроилов (Ўзбекистон) - Бобур Ўринбоев (Ўзбекистон); - Учинчи раундда гильотин усули билан;

Прелим кард жанглари:

- 61 кг вазнда: Aбдуқодир Рўзибоев (Ўзбекистон) - Жамолиддин Раҳмонжонов (Ўзбекистон) - Иккинчи раундда техник нокаут билан;

- 61кг вазнда: Жавлонбек Тўхтабоев (Ўзбекистон) - Қасимали Улу Руслан (Қирғизистон) - Иккинчи раундда сабмишен билан;

- 66 кг вазнда: Феруз Яқубов (Ўзбекистон) - Рамзиддин Омонов (Ўзбекистон) - Ҳакамларнинг якдил қарори билан;

- 71 кг вазнда: Aслиддин Эшонқулов (Ўзбекистон) - Aзиз Усманов (Қирғизистон) - Учинчи раундда сабмишен билан;

Асосий кард жанглари: 

- 93 кг вазнда: Обиджон Собиров (Ўзбекистон) - Aлгампаша Вагапов (Қирғизистон) - Ҳакамлар қарори билан;

- 66 кг вазнда: Сардор Худойбердиев (Ўзбекистон) - Канибек Улу (Қирғизистон) - Ҳакамларнинг якдил қарори билан;

- 57 кг вазнда: Баҳодир Бакиев (Ўзбекистон) - Фарид Aлибабазаде (Озарбайжон) - Ҳакамларнинг якдил қарори билан;

- 77 кг вазнда: Элдор Эронов (Ўзбекистон) - Фарҳоджон Машрапов (Ўзбекистон) - Ҳакамларнинг якдил қарори билан;

- 70 кг вазнда: Муҳиддин Мамажонов (Ўзбекистон) - Зарур Исаев (Россия) - Биринчи раундда техник нокаут билан.

Text to speech