Ру En O'z
8 Январь 2023 1212

Рекорд даражадаги соврин жамғармаси, саралашда қатнашадиган ҳамюртимиз ёхуд Australian Open-2023 ҳақида қизиқарли фактлар

Яқинлашиб келаётган теннис бўйича Австралия очиқ чемпионати 2023 йилнинг дастлабки йирик мусобақаларидан ҳисобланади. Бу йил ҳам турнир шиддатли ва муросасиз курашларга бой ўтиши кутилмоқда. Ўтган йил сербиялик Новак Жокович виза билан боғлиқ муаммолар сабаб мусобақани ўтказиб юборган эди. Бу йил бошқа бир юлдуз, айни пайтда жаҳон тасниф жадвалини бошқариб бораётган испаниялик Карлос Алькарас жароҳати сабаб “Катта дубулға” турнирида қатнашмайдиган бўлди. Хўш, жорий йил 111-бор ўтказиладиган мусобақа ҳақида яна нималарни биламиз?

Турнир ўтадиган сана: 16-29 январь.

Соврин жамғармаси: 51,5 миллион АҚШ доллари. Яккалик йўналишида ғалаба қозонадиганлар 2,054 миллион долларга эга бўлишади. Асосий давранинг 1-босқичида мағлуб бўлган спортчи 75 160 доллар билан қайтади.

Амалдаги ғолиблар: Рафаэль Надаль (Испания); Эшли Барти (Австралия); Н.Кирьос / Т.Коккинакис (Австралия); Б.Крейчикова / К.Синякова (Чехия); К.Младенович (Франция) / И.Додиг (Хорватия).

Ғолиб учун рейтинг очко: 2000

Мазкур мусобақа саралаш босқичида ҳамюртларимиздан Нигина Абдураимова иштирок этади. Айни пайтда жаҳон рейтингида 180-поғонада турган теннисчимиз эртага биринчи ўйинини испаниялик Лейре Гормазга (169) қарши ўтказади.

Мусобақани ўтказиб юборадиган таниқли спортчилар: Карлос Алькарас (Испания), Гаэль Монфис (Франция), Симона Халеп (Руминия), Наоми Осака (Япония).

Text to speech