Ру En O'z
7 Январь 2023 1288

Ёш спортчиларимиз “Орзу дастури” лойиҳасида қатнашишмоқда

Шу кунларда Корея Республикасида ёш атлетлар учун “Орзу дастури” (Dream Program) лойиҳаси асосида кўп кунлик ўқув курслари ва машғулотлар олиб борилмоқда. Дунёнинг 25 мамлакатидан 130 нафар ёш спортчи қатнашаётган мазкур дастурда ҳамюртларимиз ҳам иштирок этишяпти.

Дастур шартига кўра, лойиҳада 13-17 ёш оралиғидаги қишки спорт турлари билан шуғулланадиган спортчилар қатнашиши мумкин. Бундан кўзланган мақсад 2024 йил Кореянинг Канвон шаҳрида бўлиб ўтадиган ўсмирлар қишки Олимпия ўйинларида иштирок эта оладиган ёшларни жамлаш, уларни ўз ёш тоифаларига оид замонавий методикалар билан таништиришдир. Мазкур лойиҳада фигурали учиш бўйича 3 нафар спортчимиз Севинч Раҳимова, Амалия Сулаймонова ҳамда Тимур Звягин мураббий Ирина Сазонова билан мамлакатимиз номидан иштирок этишмоқда.

Text to speech