Ру En O'z
2 Декабрь 2020 3530

Собир Назаралиев: «Спортчиларимиз йўл қўйган хатоларни бартараф этамиз»

Ниҳоясига етган таэквондо WT бўйича Ўзбекистон чемпионатида ёш спортчилар ҳам иштирок этиб, катталар билан тенгма-тенг баҳс олиб борди. Жамоа учун бу турнир қандай аҳамият касб этганини билиш учун ўсмирлар терма жамоаси мураббийи Собир Назаралиевни суҳбатга тортдик.

— Таэквондо WT бўйича бунақа кенг қамровли мусобақа биринчи марта ўтказилди. Мусобақадан кўзланган мақсад ёш спортчиларимизни кучли рақобатга тайёрлаш эди. Чемпионатдан олдин -58 кг, -60 кг вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритишни тахмин қилган эдик. Лекин шогирдларимиз кутганимиздек иштирок эта олишмади. Спортчиларимизда кўпроқ тактика етишмади, баъзи жойларда кераксиз хатолар қилишди. Келгуси машғулотларда бу хатолар устида ишлаймиз. Чемпионат давомида 3 та олтин, 8 та кумуш, 9 бронза медаллари қўлга киритилди. Жамоамиз асосан 15-17 ёшли спортчилардан иборат. Кейинги йилдан асосий жамоага рақобатдош бўладиган йигитлар етишиб чиқади. -63 кг вазнда Бекзод Ибрагимов гарчи чемпионликни қўлга киритмаган бўлса-да, қўлидан келган бор имкониятини ишга солди ва бошқа шогирдларимиздан ажралиб турди. Менимча, у мураббийлар штабимиз томонидан йўл қўйилган тактик хатолар туфайли мағлубиятга учради, деб ўйлайман. Келажакда буни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

Text to speech