7 Январь 2023
931
Дэвис кубоги: Ўзбекистон ва АҚШ бўлажак баҳс учун таркибларни маълум қилди
3-5 февраль кунлари теннис бўйича терма жамоалар ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланмиш Дэвис кубогининг жаҳон саралаш босқичи бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси асосий босқичга йўл олиш учун АҚШга қарши баҳс олиб боради.
Терма жамоалар Олимпия захиралари теннис мактаби мезбонлик қиладиган ўйин учун қайдномаларни маълум қилди. Эътиборлиси, ҳар икки жамоа ҳам жанговар таркибни танлаган. Рўйхатдан ўтказилган теннисчилар билан танишинг:
Ўзбекистон: Сергей Фомин (362, жаҳон рейтингидаги ўрни), Денис Истомин (468), Ҳумоюн Султонов (489), Санжар Файзиев (1178).
АҚШ: Томми Пол (32), Енсон Бруксби (48), Маккензи Макдональд (63), Ражив Рам, Остин Крайчек (рейтинги йўқ).