Ру En O'z
7 Январь 2023 1350

Дзюдочиларимиз халқаро йиғинга йўл олишди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 8-15 январь кунлари Австриянинг Миттерзилль шаҳрида ташкил этиладиган халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун Европа сафарига жўнаб кетди. Мазкур йиғинда дунёнинг турли чеккаларидан ташриф буюрадиган 600 нафардан ортиқ спортчи жам бўлади. Илиас Илиадис бошчилигидаги мураббийлар штаби мазкур йиғин учун қуйидаги 22 нафар спортчини жалб қилди:

Эркаклар:
-60 кг: Дилшод Баратов, Камолиддин Бахтиёров
-66 кг: Бобур Важиев, Сардор Нуриллаев
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов, Муроджон Йўлдошев
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев, Мусо Собиров
-90 кг: Давлат Бобонов, Жаҳонгир Маматраҳимов
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев, Отабек Тўрабоев
+100 кг: Алишер Юсупов, Шоҳруҳ Бахтиёров

Аёллар:
-48 кг: Халимажон Қурбонова
-52 кг: Диёра Келдиёрова, Сита Кадамбаева
-57 кг: Шукуржон Аминова, Нилуфар Ермаганбетова
-70 кг: Гулноза Матниязова, Шоҳиста Назарова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

Эслатиб ўтамиз, мазкур йиғин терма жамоамизга 27-29 январь кунлари Португалияда ўтадиган Гран-при мусобақасига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Text to speech