Ру En O'z
6 Январь 2023 1161

Ака-ука Тўхтаевлар жаҳон чемпионатига тайёрланишмоқда

Тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Комилжон Тўхтаев укаси Амал Тўхтаев билан айни пайтда Италиянинг Доббиако шаҳрида бўлиб туришибди. Спортчиларимиз ушбу шаҳарда жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўришмоқда.

Кичик Тўхтаев 17-26 январь кунлари Австриянинг Сент Антон шаҳрида ўтадиган ёшлар ўртасидаги дунё биринчилигида иштирок этади. Комилжон эса 6-19 февраль кунлари Франциянинг Куршевель ва Мерибель шаҳарларида ўтадиган жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўрмоқда.

Text to speech