6 Январь 2023
1186
Италиянинг Удине шаҳрида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари бошланди
Унда шпага ва рапира қуроллари бўйича дунёнинг энг кучли ёш қиличбозлари қатори ҳамюртларимиз ҳам ғолиблик учун жанг қилишмоқда.
Регламентга кўра, бугун яккалик, эртага жамоавий йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади. Бугунги беллашувларда жами 17 нафар спортчимиз медаллар учун курашга киришди.